Вақф хайрия жамоат фонди 27 август куни жойлардаги имом-хатиблар билан биргаликда Бектемир, Яшнобод, Учтепа туманларидаги ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган 300 та оилага истеъмол саватчасини тарқатди.
Истеъмол саватчасининг ҳар бирида 5 л семичка ёғи, 3 кг шакар, 2 кг олий сифатли ун, 2 кг макарон, 1 кг чой ва 5 қути малҳам чой бор. Бу каби хайрли ишлар, давом этади.
Берувчи қўлдан ҳам, олувчи қўлдан ҳам Аллоҳ таоло рози бўлсин!
Вақф хайрия жамоат фонди хайрли ишга кўмакдош бўлаётган барча азизларга миннатдорчилик билдиради!