Республика миқёсида "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан саховат кўмагини кўрсатиш тадбирларини ўтказиш давомида Фарғона вилоят филиали томонидан 10 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатилди.

Вилоятимизда хайрли ишлар янада кенг қулоч ёзмоқда. “Вақф” фонди томонидан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Ижтимоий кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан ҳисобланади. Пандемия даврида юртдошларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлаб, савобли ишларни амалга оширгани буни яққол кўрсатиб турибди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида қийин аҳволга тушиб қолган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама ёрдам берилиб, далда бўлинди. Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятдаги эҳтиёжманд оилаларга 94,1 миллиард сўмлик моддий ёрдам пуллари ва зарур маҳсулотлар тарқатилди.

Айни кунда вилоятда 1 минг 41 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10 минг 410 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат эҳсон тайёрланмоқда. Унда мол, товуқ гўшти, ун, ўсимлик ёғи, чой, гуруч, макарон, мош, ловия, нўхот каби маҳсулотлар бор. Мазкур маҳсулотлар санитария-гигиена талабларга риоя қилинган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга етказилади.

Деб ўзининг яхши тилакларини ва эзгу ниятларини билдирган ҳамда тадбирни кўтаринки рўҳда ва шаффоф ҳолда ўтказишда ўз ёрдамларини аямган Форғона вилояти хокимлиги вакиллари.

 

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати.

Республика миқёсида
27 Декабрь, 2020 йил | 737