"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан саховат кўмагини кўрсатиш давом этмоқда. Тошкент шаҳрида ўтказилган қўрбонлик.

Хайру саховат тадбирлари кенг қулоч ёймоқда !

     Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бошланган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати кенг қулоч ёйиб, ҳар бир саховатпеша юртдошимизнинг эзгу аъмолига айланиб боряпти. Ирмоқлар қўшилиб азим дарёга айлангани каби сахий одамларимизнинг саховатлари бирлашиб катта бир карвон бўляпти.
      Бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими томонидан қурбонликлар қилиниб, олтмишдан зиёд хонадонга гўшт маҳсулоти тарқатилди.
       Шунингдек, 589 та хонадонга “Вақф” хайрия жамоат фондининг моддий кўмаклари етказиб берилди. Пойтахтимиздаги 30-сонли “Меҳрибонлик” уйида “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳомийлигида уюштирилган хайрия тадбири барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

 

 

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

27 Декабрь, 2020 йил | 715