Вобкент аҳолисига “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан моддий ёрдам карвони келди.

Аллоҳ хайр-эҳсон қилувчи бандаларининг молига барака берибгина қолмай, дунё ишларида ҳам яхшиликларни насиб этади, бошига тушган мушкулотлардан тезда фориғ бўлишига мададкор бўлади.

Айни кунларда туманимизда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда кўплаб ҳайрли ишлар ҳам қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Вобкент туманидаги ижтимоий кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етиб келди.Ҳозирги кунда озиқ-овқат маҳсулотлари кўнгиллилар томонидан қадоқланмоқда

Ушбу хайрли ишлардан кўзланган мақсад – аҳолига “Вақф” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ва шу аснода кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган саховатпеша инсонларга тўғри йўл ва кўрсатмалар кўрсатишдан иборат.

Аслида “Вақф” хайрия жамоат фонди саҳоватпеша инсонларнинг беғараз ўтказган эҳсонларини кам таъминланган оилаларга етказишни мақсад қилган. Яқинда ушбу эҳсонлар тарқатилади.

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

27 Декабрь, 2020 йил | 680