Вақф фонди Олий маҳад устозларини рағбатлантириш учун 234 608 750 сўм ажратди

Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш Вақф фондининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. 

Шунга кўра 25 март куни фонд раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов Тошкент Ислом институтига ташриф буюриб мазкур даргоҳда таълим бераётган 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат фаолиятига эга бўлган, ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва жамоат ишларида фаол бўлган, тажрибали, фидойи ва жонкуяр, жамоага ҳар томонлама намуна бўладиган 15 нафар устоз-мударрисларга 2020-2021 ўқув йили давомида ойлик маошга қўшимча устама ҳақ тўлаш тўғрисидаги жами 234 608 750 сўм миқдордаги сертификатларни тақдим этди. 

 

Ушбу маблағлар йил давомида, ойма-ой ўқитувчиларга 920 000 сўмдан 2 500 000 сўмгача бўлган миқдорда ойлик маошларига қўшимча сифатида тўлаб борилади. 

Вақф хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

27 Март, 2021 йил | 1002