Самарқанд вилоятидаги 458 та оилага хайриялар улашилди

Рамазон ойи яхшилик ойидир. Бунда қилинадиган хайру саховатлар бошқа ойларда қилинадиган инфоқ эҳсонлардан ажри улуғроқ бўлади!

Вақф хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали ташаббуси билан, фонд тасарруфидаги "Мурод Авлиё" зиёратгоҳ-масжидида ҳам зиёратгоҳ раҳбари ва имом хатиби Фаҳридин Ҳусайинов томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда яна бир эзгу хайрия тадбири амалга оширилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 8 нафар кўмакка муҳтож, беморлари бор оилаларга жами 5 447 000 сўмлик моддий ёрдам ва озиқ овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Шунингдек, 375 та оилага 22 500 000 сўмлик гўшт маҳсулоти ва 75 та оилага озиқ-овқатлар хайрия қилинди.

Хайрия қилганларни Аллоҳ таоло мукофотласин!

Вақф хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

Самарқанд вилоятидаги 458 та оилага хайриялар улашилди
21 Апрель, 2021 йил | 786