"Вақф" ҳайрия жамоат фондининг Сирдарё вилоят филиали томонидан "Кўзи ожизлар" жамияти Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда 15 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож кўзи ожизлар холидан хабар олинди.
Фонд томонидан рамазон кунларида "Кўзи ожизлар" жамияти Янгиер шаҳар бўлинмасининг "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аъзоларига "Рамазон туҳфаси" сифатида 10 хил турдаги кундалик турмушда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Шунингдек фонд ходимлари "Давлатобод", "Жомий" ҳамда "Бобур" маҳаллаларида истиқомат қилувчи жамият аъзоларининг хонадонларига ташриф буюриб, кўзи ожиз ҳамюртларимизга "Рамазон туҳфаси" озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Вақф хайрия жамоат фонди
Матбуот хизмати