Саудия Арабистони подшолиги Вақф фондига 20 000 нусхада Қуръони карим ҳадя қилди

Бугун, 6 май куни Саудия Арабистони подшолигинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли билан самимий учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув пойтахтимиздаги "Ҳазрати Имом" мажмуасидаги "Мўйи муборак" музейида бўлиб ўтди. Дастлаб меҳмонлар музейда жойлашган "Ҳазрати Усмон мусҳафи"ни зиёрат қилишди.

Шундан сўнг томонлар ўзаро ҳамкорлик ва бирдамликда қилинаётган хайрия тадбирлари ва уларнинг давомий бўлишлиги ҳақида сўз юритишди. 

Тадбир давомида элчихона вакиллари Саудия Арабистонида чоп этилган Қуръони каримнинг 20 000 нусхасини  Вақф хайрия жамоат фондига беғараз тақдим этди.Тадбир сўнгида фонд раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли меҳмонларга чуқур миннатдорлик изҳор этиб, бу каби хайрияларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлиги билдирди.   

Саудия Арабистони подшолиги Вақф фондига 20 000 нусхада Қуръони карим ҳадя қилди
6 Май, 2021 йил | 1430