Халқимизда камбағалга балиқ берма қармоқ бер, деган ажойиб нақл бор. Зеро, берган балиғингиз тезда тугайди, аммо қармоқ билан ҳар куни балиқ тутиб ейиш мумкин.
“Вақф” фонди халқимиз орасида ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд аммо касб-ҳунарга эга бўлган ҳамюртларимиз учун ажойиб имконият “Вақф кўмаги” номли янги лойиҳани эълон қилади.
Мақсадимиз касб-ҳунарга эга бўлган ҳамюртларимиз меҳнат фаолиятини давом эттириб, камбағалликдан чиқиш имкониятига эга бўлсин.
Қандай дейсизми?
Биз аҳоли орасидаги камбағал қатлам вакилларидан касб-ҳунарга эга бўлганларини аниқлаймиз ҳамда уларга соҳасига оид ускуна, анжомлар ва хом-ашёларни хайрия сифатида тақдим этамиз.
Жумладан тикувчи, аммо тикув машинаси йўқ опа-сингилларимиз учун тикув машиналари;
Пишириқ ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиққан ва шу касб эгаси бўлганлар учун печ ва керакли ускуналар;
Уй ҳайвонлари орқали даромад қилиш илмига эга бўлган ҳамюртларимиз учун паррандалар ва жониворлар;
Шунингдек, IT – информацион технологиялар соҳасига қизиққан ва дастурлаш касбини эгаллаган фуқаролар учун компьютер жиҳозларини хайрия қиламиз.
Лойиҳамизнинг илк босқичи Хоразм вилоятидаги 20 нафар ҳамюртларимиз учун эълон қилинади.
Ушбу лойиҳага ҳисса қўшмоқчи бўлган саховатпеша ватандошларимизни ҳамкорликка чорлаб қоламиз!
Ҳомийлик қилмоқчи бўлган азиз юртдошларимиз +99899 910-90-95 телефон рақамларига боғланишлари ёки қуйидаги банк пластик карталарига хайрия қилиб ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин:
UZCARD: 8600 4904 5274 6001
HUMO: 9860 1001 2453 5004
Фозилжон Бабажанов номида
Азизлар, халқ бой бўлса мамлакат ҳам фаровон бўлади!
“Вақф кўмаги” орқали оилаларга қувонч улашинг!
ВАҚФ ХЖФ Матбуот хизмати