25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Янгийўл, Оққўрғон, Бўка ва Бекобод туманлари аҳолиси билан маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудларда яшовчи кишилар билан юзма-юз мулоқотлар, жоме масжидларда илмий суҳбатлар ўтказишди.
Ташриф давомида Муфтий ўринбосарлари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Иброҳимжон домла Иномов, раис маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов ва бошқа уламолар ижтимоий кўмакка муҳтож кам таъминланган оилаларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратган эҳсонларни тақдим қилишди.
"Аллоҳ рози бўлсин! Вақф фонди томонидан бизларга пул маблағи, китоблар ва озиқ-овқатлар берилди. Инша аллоҳ биз ҳам, фарзандларим ҳам келажакда эҳсон қиладиган, муҳтожларга ёрдам берадиган ҳалол бойлардан бўлайлик", – дейди Янгийўллик онахон.
Уламоларнинг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига ташрифи давом этмоқда.
Вақф хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати