Қорақалпоғистонда "Оби ҳаёт" лойиҳасининг 2 босқичи

Вақф хайрия жамоат фонди "Оби ҳаёт" акцияси доирасида, ҳомийлар ҳисобидан Қорақалпоғистон республикасининг олис туманларидаги ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда яна 28 та тоза ичимлик суви артезианларини қазиб чиқариб, аҳолига тақдим этди.

Айни дамда сув чиқариш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Режа бўйича яна 22 та артезиан қудуқлари қазиб, тез фурсатда ҳамюртларимизга хайрия қилинади.

Эслатиб ўтамиз ВАҚФ фонди томонидан жорий йилнинг март ойи давомида 21 та артезианлар чиқарилиб фуқароларга топширилган эди.

Айни дамда ичимлик суви қудуқлари сони 49 тага етди. Иккинчи босқич тўлиқ якунланганда қудуқлар сони 71 тага етади.

Қорақалпоғистонда
7 Август, 2021 йил | 455