Мустақиллик байрамимизнинг 30 йиллиги муносабати билан "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали ташаббуси билан вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари-қариялар, бева бечоралар мавжуд хонадон эгалари ҳамда Саховат ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди ва уларга фонднинг хайрия озиқ-овқат пакетлари улашилди.
Тадбирга бевосита ҳиссасини қўшган саховатпеша юртдошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!