Бугун, пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар Кенгашининг 46-йиллик анжумани доирасида Нигер республикаси президентининг вақф масалалари бўйича маслаҳатчиси, Нигер вақф ташкилоти раҳбари Хадижа Диалло ҳамда "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов ўртасида ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Хадижа Диалло Нигер давлатида вақф ташкилоти ва унинг фаолияти билан таништириб ўтди.
Шунингдек, Яҳё Абдураҳмонов мамлакатимизда ташкил этилган "ВАҚФ" фонди ва унинг вазифалари, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди.
Томонлар келажакда ҳамкорликда амалга ошириладиган хайрия лойиҳалари ҳақида фикр алмашди.