Бугун, 14 сентябрь куни ватанимизнинг таниқли уламолари ҳамда ВАҚФ фонди раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли олис Қорақалпоғистон республикасига ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган мақсад, ҳамюртларимизга маънавий, руҳий озуқа ва моддий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Устоз Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғлининг илк ташрифи Хўжайли туманидаги "Муҳаммад Карим" масжиди бўлди. Устоз йиғилганларга ҳалоллик ва ҳалол луқма ҳақида маруза қилиб "Ҳалоллик деса юзи буришадиганлар ҳаловатсиз, бахтсиз яшайди" дея таъкидлаб ўтди.
Ташриф давом этади...