Фақатгина Аллоҳдан сўранг! Дуо мусулмоннинг қуролидир.

Аввал хабар қилганимиздек айни дамда, Устозимиз Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли Қорақалпоғистонга ташриф буюрди. Устоз 14 сентябрь куни аср намозини Чимбой туманидаги "Хан" масжидида адо этиб, йиғилганларга "Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари" ҳақида амри маъруф қилдилар.

"Аллоҳ таоло бизга пайғамбарлар қилган мустажоб дуолар ҳақида Ўз каломида оят нозил қилган. Шулардан бири Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларидир:
«...Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин» (Бақара,126-оят)".

Фақатгина Аллоҳдан сўранг! Дуо мусулмоннинг қуролидир.
15 Сентябрь, 2021 йил | 439