"Гапирмайман, эшитмайман лекин Аллоҳдан розиман..."

ВАҚФ фонди Сурхондарё вилояти филиали томонидан вилоятдаги 130 нафар эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқаролар иштирокида "Миссионерликдан огоҳ бўлинг" мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга Вақф фонди томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва китоблар тарқатилди. Шунингдек, ош дастурхони ҳам ташкил этилиб, имконияти чекланган ҳамюртларимизнинг дуолари олинди.

21 Сентябрь, 2021 йил | 709