«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга ёрдам бериш мақсадида бир қанча йўналишларда лойиҳа акцияларини ташкил қилди. Фонд томонидан “Китоб”, “Илмга кўмак” , “Масжидлар”, “Малҳам” , “Никоҳ туйлари”, “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак ”, “Ўз касби фидойиси”, “Обод хонадон” , “Оби-ҳаёт” номли акцияларни эълон қилади. Акцияларга иштирок этиш, маблағлар билан таъминлашни Фонд сайтида жойлаштирилган Хайрия акциялари бўлими ҳамда тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.
Вақф хайрия жамоат фонди ушбу лойиҳа учун кўнгиллиларни ҳамкорликка чорлайди!