2018 йил 18 ноябрь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири доирасидаги озиқ овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари ва диний-маърифий адабиётлар Қашқадарё вилоятидаги ўксик қалбларга қувонч улашиш мақсадида Қарши шаҳрига етиб келди.
Қарши шаҳридаги “Гулшан” кошонасида вилоятдаги кам таминланган 100 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 нафар ногиронлиги бор шахсларга ногиронлик аравачаси, Китоб шаҳар “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида таълим олаётган барча талабаларга кийим-кечаклар улашди ва ушбу билим юртининг икки нафар талабасининг 6,5 млн сўм ярим йиллик шартнома пулини тўлаб берилди.
Шу куннинг ўзида фонд томонидан шаҳар ва туман бош имом-хатиблари орқали вилоятидаги 182 та жоме масжидларга тўрт турдаги диний-маърифий китоблар берилди. Шунингдек тадбир сўнгида ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги ва ҳомийлар томонидан тадбирда иштирок этган ёрдамга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бор шахсларга хайрия дастурхони ёзилиб ош тортилди.