"Вақф" фонди сув қазиб чиқаради

"Вақф" хайрия жамоат фонди "Сув тараққиёти" номли оилавий корхона билан ҳамкороликда янги лойиҳа устида иш бошлади. Ушбу корхона раҳбари Ваҳҳобов Ғофуржон бўлиб, корхона муҳтожлар учун қудуқлар орқали сув қазиб чиқаришга кўмаклашади. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг бир қисми тоза ичимлик сувини узоқ масофадан ташиб келади ва ушбу сувни сунъий идишларда кўп муддат сақлаган ҳолда истеъмол қилади. Бироз ерости сувларини катта маблағ эвазига қазиб қудуқ чиқариш имкони бўлган пайтда, аҳолининг ушбу қудуқни қазишга моддий имкониятлари етишмаслиги мумкин.

 

Шу мақсадда оилавий корхона ҳамда "Вақф" фонди ҳамкорлигида саховатли инсонлар кўмаги ила шу каби ҳудудларни аниқлаган ҳолда, тўпланган маблағлар ҳисобига сув чиқариш акциясини бошлади.
vaqf.uz

Бир кишининг чанқоғини қондиришнинг савоби улкан, бутун бир маҳалла ёки қишлоқ аҳлининг эҳтиёжини қондириш эса улкан савобларнинг ёғилишига сабаб бўлади. Ҳазрати Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким сув бор жойга сув чиқарса, бир жонни озод қилгандек бўлади, ким сув йўқ жойга сув чиқарса, бир жонни тирилтиргандек бўлади” (Ибн Асокир ривояти).

 

Халқимизда чанқаганга сув бериш, унинг чанқоғини қондириш борасида кўплаб ибратли мақол ва маталлар мавжуд. Сув чиқариш, юзлаб инсонларнинг оғирини енгил қилишга ўзгача ёндашилади. Ушбу савобли ишни амалга оширган инсонга бутун умр савоб етиб туради.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

19 Ноябрь, 2018 йил | 1415