2021 йил давомида соҳавий вазифаларни амалга оширишда юналтирилган хайрия маблағлар ҳақида ҳисобот

«ВАҚФ» хайрия жамоат фонди ташкил қилингандан буён ўтган қисқа давр мобайнида жуда катта хайрия тадбирларини амалга оширишга ўлгурди. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2021 йил давомида ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилди ва маблағлар йўналтирилди.

Хусусан;

- масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш йўналиши бўйича 
1 млрд. 515 млн. сўм; (Масалан, Сардобада тошқиндан зарар кўрган «Юсуф» янгидан қайта қуришга қарийб 500 млн. сўм. Бундан ташқари, мазкур масжидга қарийб 1 млрд сўмлик қурилиш материаллари хомийлар иштирокида етказиб берилди) 

- тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш йўналишига 
12 млрд. 48 млн. сўм; (Масалан, Ичан Қалъадаги Пахлавон Махмуд ва Саид Аловиддин Пир  зиёратгохларига  1  млрд.  275 млн. сўмдан  зиёд маблағ)

- диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишига 2 млрд. 636 млн. сўм; (Олий Маъхад ва мадрасалар учун 900 млн. сўмга яқин оргтехника ва смарт синфлар, Хадис илми мактабига 350 млн. сўмлик молиявий ёрдам ва хоказо)

- масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишига 
2 млрд. 282 млн. сўм; (Бу хайрия тушуми кам масжидлар ва вакилликларга молиявий ёрдам кўринишида берилган. Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани «Ҳаким Сулаймон» жоме масжиди имом-ноиби сифатида фаолият юритган, пандемия даврида коронавирус сабаб вафот этган Маҳаммад-Али қори  Мамутовнинг оила аъзолари – аёли ва уч нафар вояга етмаган гўдак фарзандларига Нукус шаҳридаги янги кўп қаватли уйлардан 3 хонали хонадон ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳадя қилинди)

- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш йўналишига 12 млрд. 935 млн. сўм маблағлар йўналтирилган бўлиб, жами соҳавий вазифаларни амалга оширишда 
32 млрд. 65 млн. 
сўм фонд маблағлари йўналтирилди. (Бунда, 6 млрд. 818 млн. сўм озиқ овқат, кийим кечак ва бошқа зарурий анжомлар кўринишида, 6 млрд. 117 млн. сўм эса пул маблағлари кўринишида берилган.

            Шунингдек, Фонд томонидан республика бўйича ижтимоий ҳимояга қаратилган бир қанча хайрия тадбирлари ўтказилган бўлиб, шулардан айримларини санаб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Жумладан,

-  Фондга моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган ижтимоий ҳимояга мухтож фуқаролардан 13 802 нафарига «Закот» ва «Хайрия» ҳисоб рақамларидан мос равишда 
2 млрд. 816 млн. сўм ва 3 млрд 301 млн. сўм жами 6 млрд. 117 млн. сўм пул маблағлари билан моддий ёрдам кўрсатилди.

Малумки давлатимиз Раҳбари томонидан эшитиш қобилиятини йўқотган, кўзи ожиз ва бошқа тоифадаги имконияти чекланган шахсларга алоҳида эътибор қаратиб келинади.  Фонд томонидан ҳам йиллик режа асосида “Сиз бизга кераксиз” тадбири доирасида мазкур шахсларга жорий йилда 245 млн сўм моддий ёрдам берилди.

- Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар ва диний таълим муассаларига жами суммаси 1 млрд. 949 млн. сўмлик  82 665 дона диний ва маърифий китоблар ҳамда диний дарсликлар тарқатилди.

- Фонд ҳомийлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг 10 та туманидаги ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда жами 454 млн. сўмлик 147 та жойда артезиан сувлари чиқарилди.

- Фонд томонидан эълон қилинган «ВАҚФ-кўмаги» тадбири доирасида Хоразм, Сирдарё, Андижон, Қашқадарё вилоятларидан 101 нафар касб-ҳунарга эга аммо, меҳнат қилиш учун сармояга эга бўлмаган ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамюртларимиз учун 
388 млн. сўмлик тикув машинкалари, пишириқ печлари ва бошқа асбоб-ускуналар етказиб берилди. Ушбу лойиҳа натижасида жойларда қўшимча иш ўринлари яратилмоқда ва мазкур лойихани қолган барча вилоятларда давом эттириш режалаштирилган.

- “Қуръон ва тажвид” курсларини ривожлантириш ва моддий қўллаб-қувватлаш учун 2021 йил
«Капиталбанк»да Фонднинг алоҳида ҳисоб рақами очилди. Ҳозирги кунда мазкур ҳисоб рақамга қарийб 110 млн. сўм хайриялар келиб тушди.

-Olcha.uz электрон савдо платформаси орқали сотилган маҳсулотлардан тушган маблағларининг маълум миқдорини «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳисоб рақамларига ўтказишни кўзда тутувчи меморандум имзоланиб амалиётга тадбиқ қилинди. Ҳозирги кунда мазкур компания томонидан ойига малум бир миқдор маблағ фонд ҳисобига хайрия сифатида келиб тушмоқда.

Ўтган йиллардаги каби 2021 йилда ҳам Фонд томонидан хорижий ташкилот ва фуқаролар хомийлик маблағларини жалб қилган ҳолда бир қатор лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, ушбу лойиҳаларга хорижий хомийларнинг жами  5 млрд. 492 млн. сўм пул маблағлари йўналтирилди. (масалан, Германиянинг Хасана, Туркиянинг ТИКА, Диёнат Вақфи, Саудия Арабистони “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази ва ҳоказо)

 Ҳозирги кунда Фонд томонидан қуйидаги лойихалар амалга ошириш режалаштирилган:

- Фонд хомийлар билан ҳамкорликда республикамизнинг  ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда 76 та тоза ичимлик суви артезианлари ва 2 та минорали қўдуқ артезианлари чиқарилиб фуқароларга фойдаланишга топширилди.

            Касб-ҳунарга эга аммо, меҳнат қилиш учун сармояга эга бўлмаган ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамюртларимизга тикув машиналари, пишириқ печлари ва бошқа асбоб-ускуналар етказиб бериш мақсадида «ВАҚФ-кўмаги» лойиҳасини қолган вилоятларда давом эттирилмоқда.


Мазкур хайрли ишларга ҳисса қўшган барча ҳамюртларимизни Аллоҳ таоло икки дунё саодати билан мукофотласин!

10 Январь, 2022 йил | 653