"Мурувват карвони" Қашқадарёда

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Қашқадарё вилоятида 

2018 йил 18 ноябрь куни ўтказилган “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири ташкил этилди.

 

Қарши шаҳрида “Гулшан” тўйхонасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллиги ҳодимлари ва бошқа мутасадди шахслар билан биргаликда “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 14 нафар ногиронлиги бор шахсларга ногиронлик аравачаси тақдим қилинди. Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини самарали ўтаб келаётган 182 нафар имом-хатибларга рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан нашр эттирилган диний-маърифий мазмундаги китоблар ва дисклар тақдим қилинди. Тадбир сўнгида иштирокчилар қилинган эҳсонлардан мамнун бўлишиб, дуои хайрлар қилишди. Тадбирга кела олмаган 2 нафар ногиронлиги бор шахснинг хонадонга бориб ногиронлик аравачалари етказиб берилди. Тадбирдан сўнг Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг Қаршқадарё вилояти филиалига бориб 4 дона ногиронлик аравачалари тақдим қилинди.

 

Куннинг иккинчи ярмида Китоб шаҳридаги “Хўжа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртига бориб у ерда устозлар ва талабалар билан учрашув ўтказилди. Билим юртининг барча 145 нафар талабаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан нашр эттирилган диний-маърифий мазмундаги китоблар, дисклар ва кийимлар тақдим қилинди. Билим юртининг икки нафар кам таъминланган иқтидорли талабасига 2018-2019 ўқув йили учун тўлов-шартнома пулининг 50 фоизи тўлаб берилди.

 

Шунингдек, Қамаши туманидаги “Чем” масжидига бориб у ерда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишилди.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

 

@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi

Azizlar xayriya aksiyalarida faol bo'laylik!
http://vaqf.uz/uz/promote/index
19 Ноябрь, 2018 йил | 1397