Жамиятимизда шундай инсонлар борки улар ўзгалар ёрдамига муҳтождир. Бу инсонларга ёрдам қўлини чўзиш эса, инсонийлик қадриятларимиздан бири ҳисобланади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримнинг Бақара сураси, 237-оятида “Бир-бирингизга мурувват қилишни унутмангиз. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир” деб марҳамат қилган.
Шундай экан ҳар бир инсон яхшилик йўлида ўзга бир инсонга намуна бўлиши керак. Ана шундай яхшилик қиламан деган инсонга эса, бизнинг мамлакатимизда барча қулай шарт-шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16-апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416 сон Фармонига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди.
Эндиликда эса Республикамизнинг ҳар бир вилоятларида “Вақф” хайрия жамоат фондининг вилоят филиаллари ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан юзлаб хайрия тадбирлари ташкил этилди.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш.
Жорий йилнинг 14 декабрь, жума куни Республикамизнинг барча масжидларида “Вақф“ хайрия жамоат фонди тарғиботига бағишланган маърузалар ташкил этилди.
Жоме масжидларида “Вақф” хайрия жамоат фондининг мақсад ва вазифалари тўғрисида аҳолига кенг тарғибот ишлари ўтказилди.
Барча масжидларда жума намозидан олдин Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилган “Вақф – буюк исломий қадрият” мавзусидаги тезис асосида маърузалар қилинди.
Бундан ташқари, барча масжидларнинг кириш қисмиларига “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти акс этган баннерлар жойлаштирилди ҳамда фонднинг асосий вазифалари акс этган 100 минг дона буклетлар намозхонларга тарқатилди.
Ушбу хайрли ишлардан кўзланган мақсад эса аҳолига “Вақф” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ва шу асносидан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган саховатпеша инсонларга тўғри йўл ва кўрсатмалар кўрсатишдан иборат бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Фонд томонидан “Илмга кўмак берамиз”, “Малҳам”, “Никоҳ тўйлари”, “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак” “Ўз касбининг фидойиси”, “Обод хонадон”, “Оби-ҳаёт” каби акциялар амалга ошириб келинмоқда. Сиз ҳам ушбу хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшинг!
“Вақф” фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига етказишда очиқлик ва холисликни кафолатлайди. Маблағларни шаффофлик асосида ҳақдорларга етказилаётганини vaqf.uz сайти орқали кузатиб боринг!
Хайрия акциялари: ➡️ http://vaqf.uz/uz/promote
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати