Хушхабар! Эндиликда «Вақф» фондига маблағларни VISA карталари орқали ўтказиш мумкин

Хушхабар! Эндиликда "Вақф" фондига маблағларни VISA карталари орқали ўтказиш мумкин

Бугунги кунда "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан кўплаб хайрия тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Бунинг натижасида юзлаб ҳамюртларимизга даволаниш, тиббий воситаларни сотиб, қимматбаҳо жарроҳлик операциялини ўтказиш, талабаларда шартнома асосида ўқиш, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун суннат ва никоҳ тўйларини ташкил этиш, масжид ва мадрасаларга китоблар ҳадя этиш имконияти яратилмоқда.

Сизларга мамнунлик билан эълон қилмоқчимизки, жорий йилнинг 10 декабридан бошлаб "Вақф" хайрия жамоат фондининг Хайрия, Закот ва Вақф йўналишларида хорижий давлатлардан VISA карталари орқали маблағлар қабул қилиш жорий этилди. 

Тўловни амалга ошириш учун vaqf.uz веб-сайтига кириб, ХАЙРИЯ ҚИЛИШ тугмасини босиш ҳамда қатордан VISAни танлаб тўловни амалга ошириш талаб этилади.

Сиз томонингиздан амалга оширилган кичик хайрия маблағи оилаларга қувонч келтириши мумкин! Аллоҳ йўлида вақф қилишга шошилинг!

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Фонд томонидан “Илмга кўмак берамиз”, “Малҳам”, “Никоҳ тўйлари”, “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак” “Ўз касбининг фидойиси”, “Обод хонадон”, “Оби-ҳаёт” каби акциялар амалга ошириб келинмоқда. Сиз ҳам ушбу хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшинг!

“Вақф” фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига етказишда очиқлик ва холисликни кафолатлайди. Маблағларни шаффофлик асосида ҳақдорларга етказилаётганини vaqf.uz сайти орқали кузатиб боринг!

 

Хайрия акциялари: ➡️ http://vaqf.uz/uz/promote

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

17 Декабрь, 2018 йил | 1337