Бугунги кунда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар айниқса диққатга сазовордир. Ушбу ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилишида диний соҳа ходимлари ҳам муносиб иштирок этишларини таъминлаш Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда "Вақф" хайрия жамоат фонди олдида турган энг олий вазифалардан биридир.
Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ – 2018" кўрик танловининг республика босқичи бошланди.
Унда танловнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашмоқда.
Тадбир Қуръон карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати ва иштирокчилар таништирилди.
Мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш ишлари "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилмоқда.
Мусобақа давом этмоқда. Танлов ҳақидаги батафсил маълумотларни Muslim.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатинг.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати