Лойиҳага кўра аҳолининг ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларни топиб уларнинг рўзғорларидаги камчиликларига доимий равишда ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш белгиланган.
Сиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағларини фонд орқали айнан рўзғори ёрдамга муҳтож оилаларга эҳсон қилиш имкониятига эгасиз!
Зеро: Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг "Оли Имрон" сурасида шундай марҳамат қилади:
“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”. (92-оят)
Талаб қилинган маблағ : 50 000 000 сўм
Тўпланган маблағ : 16 757 760.00 сўм
Ушбу акция учун тўлов қуйида келтирилган электрон тўлов тизимларининг “Вақф акция” бўлими орқали амалга ошириш мумкин