Абдусатторов Абдусалом
Манзили : Тошкент вилояти Қибрай туман Зафаробод ҚФЙ Шалола маҳалласи Зебо кўчаси 22 уй
Боғланиш учун : Акция учун масъул З.Тураев тел: +998-90-939-08-09 Тошкент шаҳри Олмазор туман Қорасарой кўчаси 47 уй
Хайрия йўналиши мақсади :

                                           Бисмиллаҳиp Роҳманиp Роҳийм !

Ушбу акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416 сон Фармонига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш вазифаси бажарилиши юзасидан ўтказилмоқда. Ушбу акция доирасида Ўзбекистон ривожланиши йўлида ўзининг меҳнатини ва билимини аямай Ўзбекистон ёшларини илмли малакали кадр бўлиб етишиб чиқишида ўз меҳнати билан хизмат қилиб келмоқда.

Тошкент Давлат Аграр Университетида илм сабоқ бериб келувчи домламиз бугунги кунда шифокорлар томонидан қандли диабет ва онкологик касаллиги ташхиси қўйилган.

Ўзбекистон малакали шифокорлари томонидан бир неча бор даволаш ишлари олиб борилган.
Лекин ушбу касалликни даволаш учун Туркия давлатида айнан мана шунақа кассалликни даволовчи малакали мутахассис шифокорлар борлиги маълум бўлгач, Туркияга бориб даволаниши тавсия этилган. Даволаниш учун 30 000 АҚШ доллар миқдорда пул маблағи талаб этилади.
Домламизни соғлом ҳаётга қайтишлари учун ўз ҳиссамизни қўшайлик !

Тўпланган маблағ : 0 сўм


Ушбу Хайрия йўналиши якунланган !

19 Ноябрь