Бисмиллаҳиp Роҳманиp Роҳийм !
Ушбу лойиҳа мақсади катта маблағ талаб этиладиган тиббий амалиётларга мухтож фуқароларга ёрдам бериш!
Ушбу акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416 сон Фармонинига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш вазифаси бажарилиши юзасидан ўтказилмоқда.
Ушбу акция доирасида 2013 йилда туғилган Матниязов Элшонбекка Ходжкин лимфомаси 2 босқич ташҳиси қўйилган, навбатдаги жарроҳлик амалиётини ўташ учун 67 262 АҚШ доллари миқдорида маблағ талаб қилинмоқда. Онасининг ягона фарзанди, уни хорижда тиббий кўрикдан ўтказиб келишни мақсад қилган, шу сабабли синглимизга кўмак берайлик.
Тўпланган маблағ : 0 сўм