Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм !
Шу кунларда "Вақф" хайрия жамоат фондига Тошкент шаҳар Учтепа туманида истиқомат қилувчи Норменгли Пардаев мурожаат қилди.
Унинг фарзанди 2005 йилда туғилган Жавоҳир оққон билан ҳасталанган ва 2017 йилдан бери кимё муолажаси олади. Касаллик қайталангани сабабли шифокорлар болада илик кўчириш амалиётини ўтказишни тафсия қилишган. Ушбу муолажа Туркия ёки Россияда амалга оширилгани сабабли 70 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ талаб қилинади.
"Вақф" хайрия жамоат фонди мусулмон биродарларимиз, ака-ука ҳамда опа-сингилларимизни Жавоҳирнинг тақдирига бефарқ бўлмасликка ва унинг муолажаси учун зарур бўлган маблағни тўплашда кўмак кўрсатишларига чақиради.
Аллоҳ таоло ризолиги учун қўлимиздан келганча эҳсон қилайлик, болакайнинг яшаб қолишига имконият бор. Иншааллоҳ, тиббиёт ходимлари воситачилигида Аллоҳ азза ва жалла шифо берувчидир.
Аллоҳ таоло ўзининг Қуръони каримида шундай дейди:
"Аллоҳ йўлида (бойликларингиздан) сарфлангиз ва ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195-оят).
Сиз қилган ҳар бир эҳсон Аллоҳ ризоси йўлида қилинаётганини унутманг! Ушбу хабарни бошқаларга ҳам улашинг ва ажрга эга бўлинг!
Тўпланган маблағ : 0 сўм