Ушбу акция "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди томонидан Республикамиздаги кўзи ожиз фуқароларнинг диний маърифий билимларини оширишга кўмаклашишда қуйида кўрсатилган китобларни БРАЙЛ ёзувида чоп қилинган нусхалари билан таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда. Ушбу китоблар "Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти" босмахонаси қошидаги "Ёғду" нашриётида чоп этилади ва кўзи ожиз фуқароларга етказиб берилади.
Ҳозирда Республикамизда 60 мингга яқин кўриш бўйича ногиронлиги бўлган фуқаролар истиқомат қилади.
Оқил киши ўзи учун дини ва дунёсида манфаат берадиган нарсаларга ҳарис бўлади. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилади:
“Сизларнинг яхшиларингиз инсонларга манфаатлироғингиздир”.
"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди барча фуқароларни мисоли зулматда юрган инсонларга нур ва зиё улашишда мусобақалашишга чақиради!
№ | Номи | Ўлчов бирлиги | Сони | Нархи | Суммаси |
1 | Биз ҳам намоз ўқиймиз | дона | 1 000 | 41 000 | 41 000 000 |
2 | Муаллим соний | дона | 1 000 | 72 000 | 72 000 000 |
3 | Ибодат исломия | дона | 500 | 312 000 | 156 000 000 |
4 | Брайл дафтари | дона | 10 000 | 3 000 | 30 000 000 |
Жами | дона | 12 500 | 299 000 000 |
Тўпланган маблағ : 0 сўм