Расулов Ҳусан 10 ёшда. Ёрдамга муҳтож. Туғилиш даврида катта муаммолар туфайли акаси Ҳасан 3 кун яшаб оламдан кўз юмган. Ҳусаннинг ҳаёти учун курашиб, Аллоҳнинг инояти билан унинг яшаб кетишига эришилди. Аммо 5 ёшдан кейин унинг оёқ босишида ўзгаришлар сезилиб бола ёмон юра бошлади. Бир неча врачларга кўрсатишга қарамай нотўғри диагноз қўйилиб, бола кераксиз бўлган пай узайтириш жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди ва аҳволи янада оғирлашди (юра олмай қолди, ҳатто нажасни ҳам ушлай олмаяпти). Охир оқибат Ҳиндистонлик мутахассисларнинг тўлиқ текшириш ва консилиумидан кейин тўғри ташхис қўйилди, умуртқа поғонаси дискининг туғруқ пайтидаги шикастланиши натижасидаги орқа мия каналининг тўсилиши. Ушбу касаллик Ҳиндистондагина умуртқа дискини алмаштириш оғир жарроҳлик операцияси билангина тузалиши мумкин экан. Операция ва кейинги реабилитация нархи 15 минг АҚШ доллари бўлгани учун оиласининг қурби етмай турибди.
Аллоҳ йўлида шу боланинг тузалиб кетишига сабабчи бўлайлик, қўлдан келган ёрдамни аямай, катта савоб эгасига айланайлик.
Тўпланган маблағ : 0 сўм