Ҳасанова Муяссар Раҳимовна 1974 йилда туғилган. Тошкент шаҳар, Олмазор туманида истиқомат қилади. Касалининг муолажаси учун ўзгалар кўмагига муҳтож. Ҳасанова Муяссар II гуруҳ ногирони. 1996 йилдан буён турли касалликлар билан курашиб келади. Албатта бунинг учун юксак сабр матонат керак. Ҳасанова Муяссар опага шифокорлар томонидан “Полиартрит ревматизм, қўл оёқлари қийшайган, ҳаракати суст, I даражали” ташхиси қўйилган.
Ҳасанова Муяссар опа Фондга мурожаат қилиб келганида қилган суҳбатимиз асносида аниқ бўлдики, ҳозирги кунда оёқ ва қўл бармоқлари қийшайиб қолган. Ҳаракатланишга қийналади. Чап оёғи букилмай қолган. Докторлар чап оёқ тиззаси жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак дейишмоқда.
Аллоҳ йўлида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун имконимиз қадар кўмак берайлик. Шифо топиб кетиши учун сабабчи бўлиб Аллоҳнинг ажру мукофотларига шошилайлик. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.
“Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир”. Залзала сураси, 7 оят.
Тўпланган маблағ : 0 сўм