Ушбу лойиҳа мақсади катта маблағ талаб этиладиган тиббий амалиётларга муҳтож фуқароларга ёрдам бериш!
Ушбу акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416 сон Фармонига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш вазифаси бажарилиши юзасидан ўтказилмоқда.
Омонов Муҳаммад Амин. 3 ёшда. 1-груҳ ногирони. Юрак қон томирлари алмашиб қолиши, юрак пороги ва бош мия инсулт ташҳиси билан туғилган. Айни дамда Ҳиндистон давлатида икки босқичли жиддий амалиётни ўтказиш зарур. Операция бош миядаги тромпни олиб ташлаш учун 37 773 000 сўм, юрак операцияси учун 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ зарур.
Омонов Муҳаммад Аминнинг отаси вақтинча ишсиз, онаси Муҳаммад Аминга қарайди оилада 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Ижарада яшайди, ижтимоий кўмакка муҳтож.
Азиз саҳоватпеша ватандошлар, Муҳаммад Аминга имкон қадар эҳсон қилинг! Зеро, беморга қилинган эҳсоннинг мукофоти икки дунёда улуғ бўлади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Бир мусулмон бошқа бир бетоб мусулмонни эрталаб бориб кўрса, албатта, унга кечқурунгача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурун касални кўрса, унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади”
(Имом Термизий ривояти).
Тўпланган маблағ : 0 сўм