Диний таълим муассасаларига ёрдам

«Вақф» хайрия жамоат фондининг вазифаларидан бири диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашдир.

Шунинг учун «Вақф» хайрия жамоат фонди диний таълим муассасаларини қўллаб қувватлашга доимо тайёр.

Жумладан яқиндагина Тошкент Ислом институти асосий биносида «Таҳфизул-Қуръон» кафедраси ташаббуси билан талабалар ўртасида «Нажотга шошилайлик» шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг асосий мақсади – талабаларда азоннинг тарихи ҳамда унинг талаффузи ва тараннуми, фиқҳий қоидаларини ўзлаштиришларига қизиқтириш, талабалар азонни маҳорат билан айтиш малакасини ҳосил қилишларига кўмаклашишдир.

Мусобақа икки шарт асосида ўтказилди:

биринчи шартда иштирокчиларнинг азонни маҳорат билан айтиб бериши талаб этилди ва ҳакамлар овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрлари;

иккинчи шартда иштирокчилар билет асосида азонга доир фиқҳий саволларга жавоб бердилар, ҳамда жавобларнинг тўлиқ ва мукаммаллигига алоҳида эътибор қаратилди.

Якуний тўпланган баллар йиғиндисига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар:

1-ўринни Мавланов Абдулаҳад,

2-ўринни Марданов Муҳаммад,

3-ўринни Зиёуддинов Муҳаммад Содиқ қўлга киритдилар.

Аввал айтиб ўтганимиздек, мусобақани ўтказишда Вақф хайрия жамоат фонди ғолибларга қимматбаҳо совғалар билан тақдирладилар. Жумладан, 1 ўринга 1 000 000 сўм, 2- ўринга 500 000 сўм ва 3-ўринга 300 000 сўмлик тўлов-шартнома маблағлари Вақф хайрия жамоат фонди тўлаб бериладиган бўлди.

Қолган 11 та иштирокчиларга эсдалик совғалар ҳамда 100 000 сўм тўлов-шартнома маблағи берилди.

Шу билан биргаликда ҳакамлар ҳайъатига ҳам Тошкент Ислом институти ҳамда Вақф хайрия жамоат фондининг қимматбаҳо совғалари тақдим қилинди.

7 Июнь