Вазифалари

фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш;

масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, фойдаланиш, фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш;

диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

ислом илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, замонамизнинг етук олим ва уламолари қаламига мансуб диний-маърифий асарларни чоп этиш ва аҳолига етказишга кўмаклашиш;

вақф, закот (фитр, ушр) ва хайрия мулкларига эга бўлиш ва уларни белгиланган тартибда диний – маърифий ва ижтимоий мақсадларга мувофиқ тасарруф этиш;

юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш ҳамда зиёрат билан боғлиқ расм-русмлар ўтказишга кўмаклашиш;

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;

жамоат фондига келиб тушадиган турли хилдаги тушумларнинг келиб тушиш ва сарфланиши бўйича алоҳида ҳисобини олиб бориш мақсадида вақф, закот (фитр, ушр) ва хайрия маблағларига алоҳида-алоҳида ҳисоб рақамлар ташкил қилиш, шунингдек, ушбу ҳисоб рақамлардаги маблағларни ўз мақсадига мувофиқ сарфланишини таъминлашдан иборат.