Ушр ва ошир, хирож масалалари

 

Ерлар 2 га бўлинади: 1-Ушр ерлари ва 2 – Хирож ерлари. Аввало ушр ҳақида сўз юритамиз. Аллоҳ Анъом сураси, 141 – оятида, шундай марҳамат қилган.

ﻮ ﺀﺍﺘﻮ ﺍﺤﻘﻪ ﻴﻮﻢ ﺤﺻﺎﺪﻩ ﻮ ﻻ ﺘﺴﺮﻔﻮﺍ ﺇﻨﻪ ﻻ ﻴﺤﺏ ﺍﻠﻤﺴﺮﻔﻴﻦ
“Ва унинг ҳақини ҳосилини йиққан куни беринг. Исроф қилманг. Чунки у зот исрофчиларни яхши кўрмас. 
Ушбу оятда Аллоҳ зироат экинлари ҳосилини йиққан кунда ҳақини - закотини беришга амр қилмоқда. Яна Аллоҳ таоло «Бақара сураси»да шундай марҳамат қилган: 
"Эй имон келтирганлар касб қилган пок нарсаларингиздан ва сизга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан инфоқ қилинглар”.
Бу оятлар зироат бойликларидан закот бериш фарз эканини билдиради. 
ﻋﻦ ﺟﺎﺑﺮ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ ﻘﺎﻞ ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﻔﻴما ﺴﻘﺖ ﺍﻟﺴﻤﺎﺀ ﻭ ﺍﻷﻨﻬﺮ ﻭ ﻟﻌﻴﻭﻦ ﺍ
ﻭ ﻜﺎﻦ ﺒﻌﻼ ﺍﻟﻌﺸﺮ ﻭ ﻤﺎ ﺴﻗﻰ ﺒﺎ ﺍﻟسوﺍﻨﻰ ﻭ ﺍﻟﻨﺿﺢ ﻨﺼﻒ ﺍﻟﻌﺸﺮ
«Осмон, анҳорлар, булоқлар ёки томиридан сув ичганларидан ушр. Сув чиқарувчи ҳайвонлар ва сув чиқарувчи асбоблар ила суғорилганларидан уларнинг ярми» дейилган.
Ислом уммати зироат бойликларидан закот (ушр) ёки ушрнинг ярмини чиқариш фарзлигига доимо ижмў қилган. Ушр чиқаришдаги ихтилофларни келтириб ўтамиз. 
1 – Қандай экинлардан ушр чиқарилади. 1- Ибн Умар (р.а) ва яна бир гуруҳ салафлар: Буғдой, арпа, хурмо ва майиздан бошқа экинлардан ушр чиқарилмайди, деганлар. 
2- Моликий (р.а) ва Шофиий (р.а), «Одамларга қут бўладиган ва сақлаш мумкин бўлган зироат маҳсулотларидан закот берилади, бошқаларидан берилмайди», деганлар. Ёнғоқ, бодом, писта, каби нарсалар оддий ҳолларда қут ҳисобланмайди. Шунингдек, олма, анор, нок, шафтоли, полиз экинлари ва шунга ўхшаш кўп турса айниб қоладиган маҳсулотлардан ҳам закот олинмайди, деганлар.
3 – Имом Ахмад ибн Ҳанбал (р.а) ҳар бир қуритиладиган, бир муддат боқий қоладиган ва ейиладиган нарсадан закот олинади, лекин булар полиз экинлари ҳамда турмайдиган мевалардан закот олинмайди деб олдингиларидан кенгроқ олганлар. 
4 – Абу Ҳанифа (р.а) ердан чиққан ҳар бир нарсадан закот олинади. Бу зот ўзларига юқоридаги 2 оятни далил қилиб, «Аллоҳ бирини айтиб, бошқасини ажратмаган», дейдилар. Яна юқорида Расулуллоҳ (с.а.в) ҳадисларини далил қилиб у зот ҳам «қут бўладиган, бўлмайдиган ёки қуримайдиган, қурийдиган» демаганлар. Абу Ҳанифа (р.а) мазҳабларини далил ва ақл томонидан ҳам мантиқ ва воқеълик томонидан ҳам, кўпчилик уламолар қўллаб-қувватлашган. Улар барча зироат маҳсулотларидан закот бериш зарурлигини айтишган. 
2 – Ихтилоф зироат маҳсулоти нисоби. 1 – Абу Ҳанифа (р.а) зироат маҳсулотларини озу – кўпидан ушр олинади деганлар. Бунга у зот Расулуллоҳнинг (с.а.в): 
ﻟﻤﺎ ﺃﺨﺮﺟﺖ ﺍﻷﺮﺾ ﻔﻔﻴﻪ ﺍﻟﻌﺸﺮ ﻤﻥ ﻏﻴﺮ ﻔﺼﻝ
«Ердан чиққан маҳсулотлардан ушр берилади. Унинг қандай маҳсулотлиги ажратилмайди» деганлар. 
Бу гапни Иброҳим Нахаий, Ато ибн Абу Рабоҳ, Умар ибн Абдулазиз ва бошқалар ҳам айтган. 
2 – Имом Абу Юсуф (р.а) ва Имом Муҳаммад (р.а) ва жумҳур уламолари зироат беш васақ бўлса ундан закот берилади, камида берилмайди деганлар. Бунга улар Расулуллоҳнинг(с.а.в):
ﻟﻴﺲ ﻔﻴﻤﺎ ﺪﻮﻦ ﺨﻤﺴﺔ ﺃﻮﺴﻖ ﺻﺪﻗﺔ
«Беш васақдан кам маҳсулотда садақа йўқдир»: деганлар.
Бир васақ 60 сўдир. Шу ўринда мавзудаги миқдорларни келтириб ўтамиз. 1 сў Имом Аъзам (р.а) ва Ироқ фақиҳлари наздида - 3,800 г, Имом Шофиий ва Ҳижоз фақиҳлари наздида – 2,751 г 1 ман – 900 г. 1-ҳамл – 300 ман. 1- қираб – 5 ман. 1 ратл – 450 г. 1 фарақ – 36 ратл. 1 васақ – 60 сў. 5 васақ – 300 сў.
Яна бир хилоф кўкатлардан ушр бериш ҳақидадир. Имом Аъзам (р.а) юқоридаги ҳадисни далил қилиб, «Кўкатлардан ушр берилади» деганлар. Бунга Имом Муҳаммад (р.а) ва Имом Абу Юсуф (р.а) лар хилоф қилиб, «Кўкатларда ушр йўқ» деганлар, Бунга ушбу ҳадисни далил келтирганлар:
ﻟﻴﺲ ﻔﻰ ﺍﻟﺨﺿﺭﻮﺍت ﺻﺪﻗﺔ
“Кўкатларда садақа йўқдир.
Буни Имом Абу Ҳанифа (р.а) «Садақа, махсус садақа йиғувчилар оладиган садақа»дир деб таъвил қилганлар. 
Ҳанафий мазҳаби бўйича вақф ерларидан чиққан зироат маҳсулотларидан ҳам закот олинади. Ижарага берилган ердан чиққан маҳсулотлардан ушрни Ҳанафий мазҳаби бўйича ижарага берувчи ажтатиб бериши лозим. 
4 Хилоф асалда, асалдан ҳам ушр олинади: Чунки Расулуллоҳ (с.а.в): 
ﻋﻦ ﺍﺑﻦ ﻋﻤﺭ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ: ﻋﻦ ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﻗﺎﻞ: ﻔﻰ ﺍﻠﻌﺴﻞ ﻔﻰ ﻜﻝ ﺃﺯﻖ ﺯﻖ
«Асалдан ҳар 10 мешчадан, 1 мешча » деди.
Яъни ушрни олинишини Имом Аъзам (р.а) ва Ҳанбалий (р.а) мазҳаби уламолари айтишган. Асал ўсимлик ва дарахтларнинг гулидан олинади, уни ейиш ҳам, сақлаб қўйиш ҳам мумкин. У мулк бўлади. Даромад келтиради. Бошқалар асалдан закот олиниши ҳақида собит ҳабар йўқ деганлар. Асал ҳайвон суюқлиги бўлиб, худди сутга ўхшайди. Сутдан закот олинмагандек, асалдан ҳам закот олинмайди, дейдилар. Уламолар Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳаблари далили кучли, асалдан ушр олинади дейдилар. Асалнинг нисоби ҳам 5 васақ 53 кг бўлади. 
Асалга қиёс қилиниб ҳайвонот маҳсулотларидан ҳам ушр олинади. Булар сут ва сут маҳсулотлари, пилла, товуқ, тухум ҳисобланади. Шариатдан ўзидан закот олинган нарсанинг маҳсулотидан закот олинмайди, ўзидан закот олинмаган нарсанинг маҳсулотидан закот олинади. Шу қоидага кўра ердан закот олинмайди, аммо ундан чиққан нарсадан ушр олинади. Яйловда боқилган сигирдан закот олинади, унинг маҳсулотидан ушр олинмайди. Қўрада боқилган сигирдан закот олинмагандан кейин, унинг маҳсулотидан ушр олинади. Тухум ва пилла ҳам шунга қиёс. Табиий сув билан суғориладиган экинлардан ушр: 101 олинади. Аммо чархпалак, ҳайвон, ё бошқа нарсалар ишлатилган бўлса, бу экинзордан ушрнинг ярми 201 олинади. 
2-Хирож ерлари қуйидагилар. Мусулмонлар ўша ер аҳли билан уруш қилиб, эгаллаган, лекин бўлиб бермай, мусулмонларнинг умумий мулки деб эълон қилинган ерлар. Ироқ, Аҳвоз, Форс, Кирмон, Исфаҳон, Миср, Мағриб, ерлари хирож ерлари бўлади. Ёки мусулмонлар билан ўша ерларнинг аҳли орасида сулҳ тузилган бўлади. Нажрон, Давматул Жандал, Фадк, Арманистон, Ҳуросонга ўхшаш хирож ерлари аҳднома орқали кишиларга берилади ва улар ҳар йили маълум миқдорда Ислом давлатига ҳақ бериб туради. Давлат бу маблағни аскар ва хизматчилар маоши учун ишлатилади. Яна шароитга қараб бошқа йўлларга ҳам ишлатилади. 
Хирож 2 қисм: Муқосама ва Муваззафадан иборат. Хирожи муқосама 41 ё шунга қилиб белгилаб қўйилади.Чиққан экинни ярмини олиш тоқатнинг охиридир. 
Муваззафа худди Умар (р.а) Савод қишлоғига қўйганга ўхшаш бўлади. Ўшанда 16 сотих буғдой ё арпага 1 сў ва 1 дирҳам қўйилган эди бошқа нарсалар ҳам шунга ўхшаш. Бир хирожий ердан сув узилиб қолса ё офат етса, ё сув босса хирож берилмайди. Агар ер егаси қасдан бўш қолдирса, хирож вожиб бўлади. Хирожий ерни мусулмон сотиб олса, ё эгаси Исломга кирса хирож қолаверади. Ўлик ер тирилтирилса, яқинидаги ер эътибор қилинади. Ҳанафий мазҳаби уламолари хирожий ерга хирождан кейин ушр берилмайди деганлар. Жумҳур уламолари эса хирож берилгандан кейин, ушр чиқарилади деганлар.

13 Июнь, 2018 йил | 4345