Аллоҳ мусулмонларни азоблашни истаганда бу иккисини яратмас эди…

 

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар: Аллоҳ таъоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларини азоблайдиган бўлганда эди, у ҳолда, икки неъматни яратмас эди. Бу иккиси шундай неъматки:

1. Бири, муборак Рамазон.

2. Иккинчиси, Қуръони каримдаги “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ояти бор сурадир.

Бу икки нарсани бергандан кейин шу нарса маълум бўладики, Аллоҳ таъоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига азоб юборишни хоҳламайди.

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.

“Баркаатэ рамзан” китобидан.

А.Комил таржимаси.

27 Март, 2023 йил | 181