Толиби илм ва уламолар таъминоти умматнинг вожибидир!

Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу илм олиш ёки одамларга илм бериш учун ўзини бағишлаган ҳар бир кишига давлат хазинасидан доимий тарзда майян маош бериб борилишига амр қилган. Сўнг бу шарафли вазифани барча одамлар хайрия вақфи шаклида яхши адо этиб турганлар. Бугунги кунда ҳам бу масъулият умумий мусулмонларнинг саховатпеша ва аҳли хайрларини вожиб-вазифаларидир: улар иқтидорли талабаларнинг моддий таъминотини етказиб беришни кафолатга олишлари лозим. Зеро, бу иш Аллоҳ таолони наздида ажри буюк амаллардандир ҳамда мусулмонларнинг келажаги учун – нақадар ажри буюк амал бўлмиш – етимни ўз қарамоғига олишдан ҳам самараси улкандир.

Бугунги кун одамлари – мусулмонию ғайридини – тошқинлар, довуллар ва зилзилалар туфайли жабр кўрган давлатларни қутқариш ҳақида бонг урмоқдалар. Бошқаларни қўя туринг, ақалли, мусулмонлар ҳам уламоларни бой бериш офати ортидаги асосий мусибатлари ҳақида сўз ҳам очмаяптилар. Ахир, бу уммат ўзининг уламолари ва диний мурожаатгоҳларининг вафот туфайли бошига тушаётган мусибатларини ўрнини қандай қоплайди?! Бу эса албатта, ўз фарзандларидан иқтидорлиларини шаръий илмларни ўрганишга йўналтириш ҳамда уларни илм олишдан чалғитувчи ҳар қандай омиллардан ҳар томонлама – ақлий ва жисмоний – холи этиш билан амалга ошади. Бунинг учун таъминот керак!
Мусулмонларнинг уламоларни бой бериш офатини бартараф этиш ҳақида сўз очмаслиги ва бу борада жиддий фикр юритмаслиги бу офат устига офатдир, дард устига чипқондир! иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Мухаммад Аввома حفظه الله нинг "Маолиму иршодийя" китобидан

28 Март, 2023 йил | 197