Ифтордан олдин аёл нима қилиши керак?

Ҳадиси шарифда, Аллоҳ таъоло рўзадорга ифтор вақтида нима сўраса, ато қилиши айтилган. Яхши, агар бирор банда ўша вақтда хеч нарса сўрамаса, у ҳолда у нимага эришади?
Бизнинг аксар оналаримиз, опа-сингилларимизнинг ҳолатлари айнан шундайки, ифторлик нарсаларини тайёрлашда ва дастурхон безашда шундай банд бўладиларки, уларга, хой, ифторлик вақти бўлиб бўлди, сиз ҳам ифтор қилиб олинг, дейишга тўғри келади. Бунинг маъноси шуки, у меҳнатнику қилган бир ишчи, лекин, меҳнат ҳаққини берувчи, хоҳлаганингча сўра, қанча керак? деб турганда, сўрашлик ёдига ҳам келмайди. Бундан ҳам улканроқ бирор бошқа ғафлат бўлиши мумкинми? Аёллар ифторлик нарсалари ярим соат олдин тайёр қилиниб, дастурхонга қўйиб қўйилганини эрларига тушунтиришлари керак. Охирги ярим соатда биз ошхонада ўчоқ тепасида туришимиз ўрнига ва нималардир қовуриляпти, баъзан нималардир пишяпти, бу ишлар билан банд бўлиш ўрнига, ушбу охирги ярим соат ёки йигирма дақиқа жойнамозда ўтириб, Роббимизга дуолар қилиб олайлик. Аёллар уйларидаги барча ёш болаларни олдиларига ўтказиб олсинлар ва гуноҳдан пок болажонларга айтсинларки, улар ҳам қўлларини кўтариб дуо қилсинлар. Агар катталар гуноҳ қилган бўлсалар, ёш болалар гуноҳдан покдирлар. Ким билсин, ушбу гуноҳдан пок қўллар кўтарилгач, Аллоҳ таъоло раҳм қилиб, сизнинг дуоларингизни қабул қилар. Шунинг учун аёллар ифторнинг ушбу вақтларини қадрлашлари керак. Агар бирор уйда фақат биргина аёл бўлса ва у таом пишириши ҳам зарур бўлса, у ҳолда дуо қўл билан эмас, қалб билан қилинадику, шунга кўра, қўл иш билан машғул бўлсин ва сиз ушбу ҳолатда ҳам қалбингизда Аллоҳ таъолога дуолар қилаётган бўлсангиз, демак, сиз ҳам ушбу вақтда Аллоҳ таъолодан сўраган нарсангизга эриша оласиз.

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ

2 Апрель, 2023 йил | 199