"Вақф" фонди Бўкадаги масжидга кўмак кўрсатди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416 сон Фармонига асосан масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш"Вақф" фонди томонидан амалга ошириб келинмоқда.

 

Юртимизда масжидларни қуриш ва қайта таъмирлаш ишлари "Вақф" фонди кўмагида амалга ошириб келинмоқда. Ушбу мақсадда "Масжид" акцияси ўтказилмоқда. Ушбу акцияда йиғилган маблағлар масжидларни таъмирлаш ишларига йўналтирилмоқда.

 

Тошкент вилояти Бўка туманидаги "Равот" масжидининг қурилиш ишларига "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан кўмак берилди. Фонд томонидан масжидга қурилиш материаллари тақдим этилди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан "Кимики масжидга битта ғишт қўйса, Аллоҳ унга жаннатдан бир қаср ваъда қилган" деган ҳадис ривоят қилинган.

 

Сиз томонингиздан қилинган ҳар бир эҳсон учун Аллоҳ таоло улкан ажр ваъда қилган! Хайрия акциясида иштирок этиш учун ушбу ҳавола (http://www.vaqf.uz/uz/promote/index) орқали ўтинг.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

26 Декабрь, 2018 йил | 1428