Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва «Вақф» хайрия жамоат фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров ва «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбари Исохон Абдуллаев иштирок этди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилган эди. Ўтган йиллар давомида фонд томонидан кўплаб хайр ва саховат тадбирлари амалга оширилди. Фонд ўз олдига диний таълим муассасалари, толиби илмлар, устозлар, имом-хатиблар, ноиб-имомлар, масжидда ишлайдиган ходимлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, ногиронлиги бўлганлар ёки кам таъминланганларга ёрдам бериш, масжид, мадрасаларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва диний-маърифий китобларни чоп этиш, ота-боболаримиз қолдирган меросларни халққа етказиш кабиларни мақсад қилган.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва «Вақф» хайрия жамоат фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
25 Декабрь, 2023 йил | 133