САДАҚАНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Садақанинг Аллоҳ таолога нақадар маҳбуб амал эканлиги ҳақида Қуръони каримнинг жуда кўплаб оятларида марҳамат қилинган. У маънавий ёки моддий бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло покиза касб билан топиб қилинган садақани қабул қилади ва уни ўз эгаси учун ўстириб, кўпайтириб, қиёмат куни уни ўша билан мукофотлайди. Садақанинг оз кўпига қаралмайди, ихлос билан қилинган бўлса, бас.

Бақара сурасининг 271-оятида: “Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир”, дейилган.

“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша  олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” (Оли Имрон сураси 92-оят).

Сиз садақа қилиб, кўплаб ажру савобларга эга бўласиз. Садақа:

Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;

касалликларга даво бўлади;

гуноҳларни кетказади;

балони даф қилади;

– дўзах оташидан сақлайди;

– ризққа барака киритади.

 

Аллоҳ таоло барчамизни садақа берувчилар ва унинг дунёю охиратдаги фойдаларини кўрувчилардан қилсин!

Имкон борида эҳсон беришга, садақа қилишга шошилинг. Боқувчиси йўқ, ночор оилаларга қўлингиздан келган ёрдамни аяманг. Телефонингиздан осонгина эҳсон қилинг.

САДАҚАНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
22 Октябрь, 2024 йил | 64