Вақф саховати яна бир беморга қувонч улашди

Ҳадиси шарифда келтирилишича "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киргизишдир», дея таъкидлаб мусулмонларни бир-бирларига яхшилик қилишга даъват этганлар.

Ушбу ҳадисга амал қилиб, беморлар ва ночорлар кўнглидан хабар олишга иштиёқманд бўлган ватандошларимиз кўмагида "Вақф" хайрия жамоат фонди ходимлари ҳам фондга мурожаат қилган ҳамюртларимиз ҳолидан мунтазам хабар олиб уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиб келмоқда. Мана шундай фуқаролардан бири Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидан мурожаат қилган Cамадова Умида Мамедовнадир. Турмуш ўртоғи Ражабов Ўткиржон айни кунларда Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасида жигар циррози хасталиги бўйича даволанмоқда. 

 

 

 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди ходимлари Ражабов Ўткиржоннинг дори-дармонларига оз бўлсада ёрдам бўлсин дея моддий кўмак тақдим этди. 

 

Ҳурматли саховатпеша ватандошлар "Вақф" фонди сиз азизларни кўмакка муҳтож, ночор инсонлар қалбига қувонч улашиш учун ҳамкорликка чорлайди. Унутманг ҳар бир яхшиликнинг мукофоти албатта яхшиликдир!

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

9 Июль, 2019 йил | 1415