Боёвутлик онаизорнинг фарзанди учун ногиронлик араваси берилди

Жорий йилнинг бошида Сирдарё вилояти Бовут туманида истиқомат қилувчи С.Бегалиева "Вақф" хайрия жамаот фондига мурожаат қилган эди. Ушбу фуқаро ўз мурожаатида икки нафар фарзанди борлиги ва уларнинг бири ногиронлик аравасига муҳтож эканлигини маълум қилган.

 

Ушбу фуқаро мурожаати Фонд томонидан ўрганилиб, С.Бегалиеванинг фарзанди Ж.Муродқулов учун ногиронлик аравачаси Фонд томонидан тақдим этилди.

 

Саҳоватпеша инсонларнинг кўмагига муҳтож бўлган онаизор кўрсатилган ёрдамдан қувониб, хайр-эҳсонлар қилган мўмин-мусулмонларни дуо қилдилар.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди юртимиз мусулмонларини хайр-эҳсон қилишга чорлайди. Ўксик кўнгилларни шод этишда сиз ҳам иштирок этинг. Зеро, Аллоҳ таолонинг розилигига эришишнинг йўлларидан бири бу инфоқ қилишдир.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

23 Апрель, 2019 йил | 1183