"Хадичаи Кубро" билим юрти устоз ва талабаларига ҳам Мусҳафлар тақдим этилди

Бугунги кунда Фонд томонидан аёл-қизларнинг таълим олишлари масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, "Хадичаи Кубро" ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли акция ва тадбирлар ўтказилмоқда. Қория қизларнинг етишиб чиқиши, уларнинг илм олиши йўлида кўмак берувчиларнинг кўмаклари ўз ўрнида ишлатилмоқда.

Билим юртида фаолият юритиб, ўз илмини толибаларга ўргатиб келаётган устозларига "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" туҳфаси ҳамда толиба муслималарга рағбат ва қўллаб-қувватлаш сифатида "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов томонидан 200 дона Қуръони карим тортиқ қилинди.

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Устозлар ва толибалар ҳаққига Ислом устунини қаттиқ тутишлари ҳамда келажакда қория бўлиб етишишларини тилаб дуои хайрлар қилинди.

 

Аллоҳ илм йўлида бел боғлаган устозларимиз ва толибаларимизга сабру жамил ато этсин.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

26 Сентябрь