Сиз бизга кераксиз!

Ҳазрати Алишер Навоийнинг шундай байтлари бор:

 

Кимки бир кўнгли бузуқни хотирин шод айлагай,
Онча борким Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

 

Кўнгли ярим, дилхаста, ҳожатмандни хурсанд қилиш, агарчи Каъба вайрон бўлган бўлса, уни обод қилгандан яхшироқ савобдир. 

Мазкур эзгу ниятни ўзларига шиор қилиб олган "Вақф" хайрия жамоат фонди жамоаси жорий йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги ҳамда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида вилоятнинг турли ҳудудларидан жам бўлган 150 дан ортиқ гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган ватандошларимизнинг қалбига қувонч улашиш мақсадида "Сиз бизга кераксиз" хайрия тадбирини ташкил этди. 

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Тадбир давомида гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган фуқароларга саккиз ярим миллион сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди. Қувонарлиси мазкур тадбир сўнгида маҳаллий тадбиркорлардан бири 200 нафар ногиронлиги бор бўлган ватандошларимизни иш билан таъминлашни ўз зиммасига олди.

 

Саҳоватпеша ватандошларимизни Вақф фондининг акцияларида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

24 Октябрь