Қашқадарёлик оила учун Фонд томонидан турар жой қуриляпти

"Вақф" хайрия жамоат фонди ташкил этилганидан буён бир қанча муҳтож оилаларнинг уй-жойга эга бўлиши борасида кўплаб хайрли ишлар ҳомийлар кўмагида амалга ошириб келинмоқда. Хонадонлар турли офатлардан азият чеккан ва боқувчисини йўқотган оилалар учун барпо этилди.

 

Шундай хайрли ишлардан навбатдагиси Қашқадарё вилоятида амалга ошириляпти. Ҳомийлар ёрдамида янгидан қурилаётган Х.Жанонованинг хонадонига Фонд раҳбари Искандар Халилов ташриф буюриб, ушбу оила аъзоси бўлган, кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони, ҳозирги вақтда умуртқа поғонасидаги жароҳат туфайли ногирон бўлиб қолган Ш.Бердиевнинг ҳолидан хабар олди. Фонд томонидан Ш.Бердиевга ногиронлик аравачаси тақдим этилди. Унинг ҳаққига дуои хайр қилиниб, муҳтож инсонлар Фонд ва унинг саховатли ҳомийлари кўмаги остида эканликлари қайд этилди. Ушбу хонадон 20 ноябрга қадар қуриб битилиши кўзда тутилмоқда.

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

Аллоҳ таолодан хайрияпарвар ҳомийларимизга муҳтож инсонларга кўрсатаётган кўмаклари учун улкан ажрлар беришини сўраймиз.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

30 Октябрь, 2019 йил | 1303