Закотлар ҳисобидан 10 та ислом билим юрти талабаларининг шартнома пуллари тўлаб берилди.

Закотлар ҳисобидан 10 та ислом билим юрти талабаларининг шартнома пуллари тўлаб берилди

vaqf.uz

 

Бугунги кунда "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб амалий ишлар бажарилмоқда. Шундай ишларда энг афзали талабаларнинг шартнома пулларини тўлаб берилишидир. 

 

Жорий йилнинг октябрь ойида юртимизда фаолият олиб бораётган 10 та олий ва ўрта махсус ислом билим юртларининг 36 нафар талабаларининг ўқув контракт-шартнома пуллари "Вақф" хайрия жамоат фонди ҳомийларининг закот маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди. Ярим йиллик таълим учун жами 189 млн. сўмдан ортиқ ўқув-шартнома пули таълим муассасаларига ўтказилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди саховатпеша инсонларни илм толибларини қўллаб-қувватлашга, уларнинг моддий қийинчиликларсиз таълим олишларида кўмак кўрсатишда фаолликка чақиради. Динимиз учун хизмат қилувчи талабаларнинг таълимига кўмак кўрсатинг ва улкан ажрга эришинг!

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

31 Октябрь