Республика болалар руҳий-асаб шифохонасида даволанаётган болаларга совғалар улашилди.

Республика болалар руҳий-асаб шифохонасида даволанаётган болаларга совғалар улашилди

vaqf.uz

Аллоҳ таоло ўзининг Қуръони каримида шундай дейди: "Аллоҳ йўлида (бойликларингиздан) сарфлангиз ва ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195-оят).

 

Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло: “Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил!" (Қасас сураси, 77-оят), дея марҳамат қилади.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан турли ҳасталиклар билан оғриган, атрофдагилар кўмагига муҳтож бўлган инсонлар, айниқса болаларга кўмак кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу мақсадда турли шифохоналарда даво истаб турган болаларга ҳомийлар кўмагида совға-саломлар етказмоқда.

 

Жорий йилнинг ноябрь ойида У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалхонасида даволанаётган 60 нафар болалар учун Фонд ҳомийлари томонидан эҳсон қилинган қишки кийимлар етказилиб, болаларга совға сифатида улашилди. Бундай саховат тадбиридан болалар ва уларнинг ота-оналари, яқинлари миннатдорликларини билдириб, хайрияпарвар инсонлар ҳаққига дуо қилдилар.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

 

Қуръони каримда Аллоҳ таоло “Мол (бойлик)ларини кечаю кундуз, пинҳонаю ошкора эҳсон қиладиган кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида (махсус) мукофотлари муҳайёдир. Уларга (охиратда) хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар", (Бақара, 274-оят) дея таъкидлайди. 

 

Ибн Умардан ривоят қилинган ҳадисда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир биродарининг ҳожатини раво қилса, мен қиёмат куни унинг тарозиси олдида тураман. Агар савоблари оғир келса, нажот топди. Агар тарозиси енгил келса, уни ўзим шафоат қиламан”, – дедилар». (Абу Нуъайм ривояти) Юқоридагилардан яққол кўриниб турибдики хожатманд ва ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларга эҳсон қилган киши улкан ажрларга эга бўлади. 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди саҳоватпеша инсонларни беморларга кўмак кўрсатишда фаолликка чақиради. Бемор инсонга кўмак кўрсатинг ва улкан савобга эришинг!

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

13 Ноябрь, 2019 йил | 1069