Фонд томонидан Бухорода ногиронлиги бўлган шахсларга хайриялар улашилди.

Фонд томонидан Бухорода ногиронлиги бўлган шахсларга хайриялар улашилди 

vaqf.uz

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят филиали томонидан “Абу Хафс Кабир” зиёратгоҳида ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида хайрия тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирда эшитиш ва сўзлашда нуқсони бўлган шахслар иштирокида ташкил этилди. 

 

Фонд масъул ходимлари томонидан вилоятда яшовчи бир гуруҳ эшитиш ва сўзлашда нуқсони бўлган шахсларга 600 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия тарзида улашилди.

vaqf.uz

 

Азизлар хайрли ишларда фаол бўлайлик. Хайрия тадбирларида ўз ҳиссаларимизни қўшиб ажрларга эришайлик!

 

Фонд фаолиятини қўллаб-қувватлаб, хайрли ишларда фаол иштирок этаётган мўмин ва мўминаларга "Вақф" хайрия жамоат фонди ўз миннатдорлигини билдиради.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

14 Ноябрь, 2019 йил | 199