"Вақф" фонди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида хайрия тадбири ўтказди.

"Вақф" фонди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида хайрия тадбири ўтказди

vaqf.uz

 

Фонд томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун моддий кўмак кўрсатиш бўйича бугунги кунда юзлаб хайрия ва саховат тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Бундай хайрия тадбирларини ташкил этишда Фондга таянч бўлаётган саховатпеша инсонларнинг қилган эҳсаонларини Аллоҳ таоло ажрини кўпайтириб беришини тилаймиз.

 

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шарафига бунёд этилган мажмуада йирик хайрия тадбири ташкил этилди. Тадбирда 120 нафар муҳтож оилалар вакилларига Фонд ҳомийлари кўмаги билан озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Бундан ташқари, яқинда чоп этилган ва кўплаб олқишларга сабаб бўлган, Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий томонидан таълиф этилган 20 та "Тафсири Ирфон" китоби ҳам тарқатилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Аллоҳ таоло юртимиз мўмин-мусулмонларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғир кунларида кўмакчи бўлиш мақсадида эҳсонпарвар инсонларнинг қилган эҳсонларини Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин. 

 

Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Каломида эҳсон қилувчиларга ваъда беради: “Албатта, Аллоҳ бир зарра миқдорида (ҳам бировга) зулм қилмагай, Агар (ўша миқдорда) яхшилик бўлса, уни (бир неча баробар) кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан улуғ мукофот (жаннат) ато этур” (Нисо сураси, 40-оят).

 

Аллоҳ барчаларимизни муҳтож кишиларга яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган хайр-эҳсонларимизни ихлос ва чин дилдан ато этувчи саҳоватли инсонлар сафидан жой олишимизни насиб айласин. Ҳидоят йўлида собитқадам қилиб, барчаларимизни икки дунё саодатига мушарраф этсин!

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

14 Ноябрь, 2019 йил | 1100